Кариб денгизида 475 млн долларлик наркотик қўлга олинди
Олам
−
17 Сентябрь 2022
7482АҚШнинг қирғоқ қўриқлаш хизмати томонидан 475 миллион долларлик гиёҳванд моддалар тўхтатилди. Наркоти моддалар Маями-Бич базасига олиб келинди. Бу ҳақда бугун, 17 сентябрь куни “Fox News” телеканали хабар берди.
Маълум бўлишича АҚШ соҳил полицияси ҳаммаси бўлиб, Кариб денгизи ва Шарқий Тинч океанининг халқаро сувларида тахминан 28 600 фунт (12 тонна 972,74 килограмм) гиёҳванд моддани мусодара қилишга муваффақ бўлган.
“Legare, LEDETs, HNLMS Groningen, CGC James ва USS Billings экипажларининг мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлари туфайли биз гиёҳванд моддаларга қарши кураш ва трансмиллий жиноий ташкилотларни йўқ қилиш миссиясига катта ҳисса қўшдик”, дейилади расмий хабарларда.
Legare экипажи бошлиғининг таъкидлашича, Маямида гиёҳванд моддаларни олиб қўйиш ушбу моддаларни олиб ўтишнинг сезиларли даражада камайишига олиб келади.
Темур Жумаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь