Кардиолог баъзи машқлар юрак учун зарарли эканини айтди
Саломатлик
−
29 Февраль
12904Тез-тез экстремал кардио-машқларни бажариш инсульт ва аритмия (асосан юрак ишлашида узилишларни келтириб чиқарадиган касалликларнинг катта гуруҳи бўлиб, юракнинг жуда тез уриши, юқори пульс, тартибсиз ритмлар юзага келишидан иборат) касаллигини келтириб чиқарувчи юрак синдромининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Колорадо университети профессори, кардиолог Уильям Корнуэлл маълум қилди.
Шифокорга кўра, агар инсон ҳаддан ташқари босим остида машқ бажарса, юрак ўз ҳажми ва шаклини ўзгартириши мумкин. Жисмоний машқларнинг юракка таъсирини тушуниш учун, аввало инсон қандай машқ тури билан шуғулланаётганини ҳисобга олиши керак. Корнуэлл спорт турларини икки тоифага ажратади - динамик ва статик.
Югуриш, чанғи учиш ёки футбол ўйнаш каби динамик машқлар юракдан танага дам олиш пайтида етказиб бериладиган қон миқдорига нисбатан кўпроқ қон айланишини талаб қилади. Статик машқлар (оғир атлетика, гимнастика, тош кўтариш) маълум бир оғирликдаги юкни суриш ёки тортиш учун скелет мушакларидан фойдаланишга асосланади. Баъзи машғулотлар, масалан, эшкак эшиш ёки велосипедда юриш, статикнинг комбинациялашган туридир.
Қайд этилишича, кунига бир соатдан кўпроқ давом этадиган интенсив жисмоний машқлар (хусусан, динамик машқлар) "атлетик юрак синдроми" нинг ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу, масалан, кўпроқ қон қуйиш зарурати туфайли юрак ҳажмининг катталашиши натижасида экстремал ҳаракат пайтида содир бўлади.
Ортиқча зўриқиш юқори қон босими ёки юрак етишмовчилиги бўлган кекса одамларда пайдо бўладиган аритмия ёки юрак қоринчаси фибрилляциясини келтириб чиқариши мумкин. Мутахассиснинг айтишича, юрак ритмининг бузилиши инсульт хавфини оширади.
Маълумот учун, вентрикуляр фибрилация(шунингдек қоринча фибрилацияси)- анормал юрак ритмининг бир тури. Бундай вақтда тартибсиз импульслар юракнинг пастки камералари (қоринчалар)нинг самарасиз қисқаришига сабаб бўлади. Оқибатда, юрак қонни танага етказиб бера олмайди.
Улканбаева Райҳона
LiveБарчаси