Карантиндан сўнг коронавируснинг иккинчи тўлқини бўлиши мумкинми?
Жамият
−
06 Май 2020
9757Дунёдаги айрим вирусологларнинг олиб борган тадқиқотларига кўра, коронавирус эпидемиясининг иккинчи, ҳатто учинчи тўлқини бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Агар ушбу маълумотлар тўғри бўлса, унда бу ҳолат қандай юз беради?
Бугун, 6 май куни АОКА штабида ўткан брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирок этди ва мазкур масалага тўхталиб ўтди.
“Хитойлик ҳамкасбларнинг тажрибасига кўра, карантиндан сўнг фақатгина четдан келганларда янги коронавирус ҳолатлари аниқланмоқда”, деди Оқилов.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларнинг 60 фоиздан ошиғи шифо топганлиги боис, айрим вилоятларда карантин чекловлари юмшатилишни бошлади. Туман ва шаҳарлар коронавирус беморлари сони ва динамикаси қараб “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ҳудудларга ажратилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь