Карантин вақтида хайрия ёрдамлари фақат Тошкент шаҳрида яшовчилар учунми?

Жамият

image
Бугуннинг саволи: “Ижтимоий ёрдам олиш учун кимга, қандай ва қаерга мурожаат қилинади?” north_east

Бугуннинг саволи: “Ижтимоий ёрдам олиш учун кимга, қандай ва қаерга мурожаат қилинади?”

Бугун, 6 апрель куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда аҳоли томонидан юборилган қатор саволларга жавоб берилди.

Саволлардан бирида, жумладан, шундай дейилади: “Хайрия ёрдамлари фақат Тошкент шаҳрида яшовчилар учунми? 1197-рақамига телефон қилдим, у ерда менга фақат Тошкент шаҳри учун, деб айтишди. Тошкент вилояти, Тўйтепа туманида яшайман. Ногиронман, 2 нафар фарзандим бор, турмуш ўртоғим ишламайди. 700 минг сўм пенсия билан қандай яшай?”

Мазкур саволга Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов атрофлича жавоб қайтарди.

“Йўқ, фақат Тошкент шаҳри учун эмас! Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан якка тартибдаги хайрия акциялари жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан вақтинча тўхтатилган.

Эндиликда хайрия акциялари марказлашган тартибда “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказ”лари орқали амалга оширилмоқда”, деди у.

Ғайбулло Примовнинг таъкидлашича, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари ҳокимликлар билан биргаликда жойлардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами ҳақидаги маълумотни ҳудудий тегишлилиги бўйича Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига тақдим этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг