Карантин сабаб хориждаги ишига қайта олмаган ўзбекистонликлар сони очиқланди
Жамият
−
27 Июль 2020
9902Пандемия даврида жорий қилинган карантин чекловлари натижасида 500 мингга яқин юртдошларимиз хорижий давлатлардаги иш жойларига кета олмаган. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Раҳимжон Маҳкамов маълум қилди.
Уларнинг 76,2 минг нафарига бандлигини таъминлаш хизматлари кўрсатилди. Жумладан:
• 68,7 минг фуқаро жамоат ишларига жалб этилди ва уларнинг иш ҳақи тўлови учун 21,8 млрд сўм Жамоат ишлари жағмармаси ҳисобидан молиялаштириб берилди;
• Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан субсидиялар ажратиш орқали жами 6,5 минг, шундан 4 минга яқин (3,9 минг) фуқаро шахсий томорқаларида ва 2,5 мингдан зиед (2,6 минг) фуқаро кооперативларга аъзо сифатида бириктирилиб, бандлиги таъминланди.
Пойтахт ва Тошкент вилояти ҳудудидаги қурилиш ташкилотларига республиканинг бошқа ҳудудларидан қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган, айниқса хорижга ишлаш учун кета олмаган 4,5 минг ўзбекистонликлар ташкилий тартибда вахта усулида ишга жойлаштирилди.
2020 йилнинг январ–июн ойлари давомида 219 657 нафар фуқаролар меҳнат миграциясидан қайтиб келган. Шундан, 122 805 фуқаро Россиядан, 63 636 нафар Қозоғистон, 7144 нафар Туркия, 3376 нафар Жанубий Корея ҳамда 22697 нафар ватандошларимиз бошқа чет давлатлардан қайтган.
Хориждан қайтиб келган фуқароларнинг 201,4 минг нафари уйма-уй юриб ўрганилди ва уларнинг 100,6 минг нафари (50 фоиз) бандлиги таъминланди.
Россияда оғир вазиятда ва ишсиз қолган меҳнат мигрантлари қўллаб-қувватлаш учун “birgamiz.com” ва anketa.migration.uz веб сайтлари, CALL марказ ва телеграм канали жорий этилиб, 20,2 мингдан ортиқ фуқарога ишга жойлаштириш, ҳуқуқий хизматлари ва моддий ёрдамлар кўрсатилди.
LiveБарчаси