Карантин сабаб Ҳиндистондаги ғорда сайёҳлар гуруҳи яшаётгани аниқланди

Олам 4221
image

Ҳиндистонда бир неча хорижий давлатдан ташриф буюрган сайёҳлар гуруҳи ғалати ҳолатга тушиб қолди. Гап шундаки, улар пул етишмаслиги туфайли карантинни ғорлардан бирида ўтказишга мажбур бўлишган. Бу ҳақда  “Fox News” хабар бермоқда.

Бир гуруҳ саёҳатчилар — тўрт эркак ва икки аёл март ойи охирида мамлакатда карантин жорий этилганда, Ҳиндистон шимолидаги Ришикеше ғорига келишади. Улар пуллари тугаганини ва меҳмонхоналарда яшашни давом эттиришга қодир эмасликларини маълум қилишган.

Улар полиция томонидан аниқланиб, назорат пунктига олиб кетилган. “Улар ёғочда таом пиширишган, Ганга сувидан фойдаланишган”, дейди инспектор Ражендра Сингх Катайт.

Маълум бўлишича, саёҳатчилар ўтган йили Украина, АҚШ, Туркия, Франция ва Непалдан келган. Улар Ҳимолай тоғлари этагидаги машҳур сайёҳлик шаҳри Ришикешедаги кичик меҳмонхоналарда истиқомат қилишган. Аммо пуллари тугагач, ғорга йўл олишган ва у ерда 25 кун яшашган.

Чет элликлар карантин марказига юборилган, аммо уларнинг ҳеч бирида COVID-19 аломатлари аниқланмаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистонда коронавирусга 20 471 нафар одам чалинди. 3 976 бемор шифо топган бўлса, 652 киши вафот этди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 177
Рейтинг: 3
t
×