Карантин режимига қарши бўлган одам коронавирусдан вафот этди

Олам

image

АҚШнинг Огаё штатида яшовчи Жон Макданиел коронавирусдан вафот этди. У бундан олдин штат губернаторининг карантин ва ўзини изоляция қилиш режимига қарши чиққан эди.

Таъкидланишича, у губернаторни бошқаларни ҳаётига аралашишда айблаган. Ким коронавирусга чалинишдан қўрқса уйда ўтириши керак дея таъкидлаган эди Макданиел.

“Губернатор Деуайн барча бар ва ресторанларни ёпиш тўғрисида буйруқ берди, бу мутлақо аҳмоқлик. Унинг ҳаққи йўқ бундай қилишга. Агар параноид одамлар касаллик юқтиришдан қўрқсалар, уларни уйда ўтиришларига рухсат беринг. Лекин, ўз ҳаётларини яшаётганларга аралашмаслик керак. Бу тентакликни тўхташи керак“, деган эди марҳум.

Макданиел оиласи ҳамшираларга ва шифохонанинг барча ходимларига Жонни ҳаётини коронавирусдан сақлаш мақсадида қилган барча ҳаракатлари учун чин юракдан миннатдорчилик билдиради. Улар барчага хавфсиз бўлиш учун ижтимоий масофани сақлаш зарурлигини эслатиб қўйишни истадилар.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 825 306 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 75 673 нафари соғайган, 45 075 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 704 558 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Карантин Коронавирус АҚШда

Баҳолаганлар

455

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг