Карантин пайти масжидларда ибодат қандай ташкил этилиши маълум қилинди

Жамият 11126
image
-

Аввалроқ Ўзбекистонда карантин тартиб ва чекловларига қўшимчалар киритилгани ҳақида хабар берилганди. Республика махсус комиссияси карантин пайти масжидларда ибодатларни ташкил этиш бўйича тавсиялар берди

Ўзбекистондаги мавжуд эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, масъул идораларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда Республика махсус комиссияси томонидан:

  • кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари(очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;
  • 65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;
  • Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент “қизил”, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари “сариқ” ҳудуд деб белгиланганди. 

Шунингдек, жорий йилнинг 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 397
Рейтинг: 3
t
×