Африкада карантин қоидасини бузган одамни тимсоҳ еб қўйди
Олам
−
28 Март 2020
18408Руанданинг Камони шаҳрида яшовчи фуқаро тимсоҳ ўлжасига айланди. Маълум бўлишича, у ҳукумат белгилаган карантин қоидларини бузиб, балиқ овига борган ва у ерда унга тимсоҳ ҳужум қилган. Бу ҳақда "New York Post" нашри хабар берди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 25 март куни исми-шарифи номаълум киши Нябаронго дарёсига балиқ овига борган. У ерда унга тимсоҳ ҳужум қилган. Натижада одам тимсоҳнинг ўлжасига айланган.
"У вирус тарқалишини олдини олиш учун ўрнатилган карантинга риоя қилмаган", дейди Камони мери Элис Кайитеси.
Маълумот учун, Руандада шу кунгача коронавирус инфекциясининг 40 га яқин ҳолати қайд этилган. Мамлакатда қаттиқ изоляция режими жорий этилган.
Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни коронавирус касаллигини пандемия, деб эълон қилди. Ҳозиргача ушбу вирус дунёнинг 177 мамлакатида аниқланган. Касаллик дунё бўйича 598 251 нафар одамда қайд қилинган. Уларнинг 27 762 нафари вафот этган, 131 777 нафари эса ушбу касалликдан фориғ бўлган. Ҳозирда касаллик юқтирган 437 488 нафар одам карантинда ёки шифохонада даволанмоқда. Уларнинг 413 928 нафари ёки 95 фоизи қониқарли аҳволда, 23 560 нафарининг аҳволи оғир.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь