Капитолий атрофига доимий панжаралар ўрнатилади

Олам

image

Капитолий полицияси бошлиғи вазифасини бажарувчи Йогананда Питтман АҚШ Конгресси биноси атрофига доимий панжара ўрнатишга чақирди. Унинг баёноти Капитолий полициясининг веб-сайтида жойлаштирилган.

“Сўнгги воқеаларни инобатга олган ҳолда, мен шуни аниқ айтишим мумкинки, хавфсизлик инфратузилмасини, шу жумладан доимий панжара ва жавоб беришга тайёр кучларнинг мавжудлигини сезиларли даражада яхшилаш керак”, дейилади баёнотда.

Питтманнинг таъкидлашича, Капитолий биноси атрофида панжара ўрнатиш тавсияси 2006 йилда берилган. Ҳозир бино ёнига вақтинчалик тўсиқ ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни Трамп тарафдорлари Конгресс биносига бостириб кириб, президентлик сайловлари натижаларини маъқуллашга тўсқинлик қилди. Конгрессменларнинг бир қисмини эвакуация қилинди, аммо бино озод қилинганидан ва Вашингтонда комендантлик соати ўрнатилганидан сўнг, иккала палатанинг йиғилиши давом этди. Ҳужум оқибатида беш киши ҳалок бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг