“Капиталбанк” раиси ўзгарди

Жамият 2912
image

Алишер Мирзаев “Капиталбанк” бошқаруви раиси этиб тайинланди. Кеча, 27 январь банк акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилишида Алишер Мирзаевни “Капиталбанк” бошқаруви раиси этиб тайинлаш тўғрисида қабул қилинган.

Алишер Мирзаев 1969 йилда туғилган. 1993 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини, 2000 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. 1993–2018 йилларда “Ипак Йўли” банкида турли лавозимларда, хусусан, раис вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.

Алишер Мирзаев 2018 йилда “Ҳамкорбанк” бошқаруви раисининг банкни ривожлантириш бўйича ўринбосари этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг июнида “Капиталбанк” бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Олег Ким 2020 йилнинг 4 январида ўз лавозимини тарк этган ва Алексей Глушенко банк бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 76
Рейтинг: 3.1
t
×