Канадага кучли тўфон ёпирилди (фоторепортаж)

Олам 5248
image
-

Канаданинг аҳоли гавжум икки провинцияси – Онтарио ва Квебекда содир бўлган довул камида саккиз кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 500 мингдан ортиқ одам электр энергиясиз қолди. Бу ҳақда “Интерфакс” маҳаллий ОАВга таяниб, хабар берди.

Коммунал хизматлар маълумотларига кўра, тезлиги соатига 130 км дан ошадиган шамол дарахтлар, устунлар ва электр симларини қулашига олиб келган.

Канада расмийларига кўра, ҳалокатли жароҳатларнинг аксарияти дарахтларнинг қулаши туфайли содир бўлган. 22 май куни энергетиклар электр таъминотини тиклаш учун бор кучларини ишга солишди.

Канада Бош вазири Жастин Трюдо федерал ҳукумат муҳтожларга ва жабрланганларга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

“Биз жабрланганларнинг барчаси ҳақида қайғурамиз ва қувватни тиклаш устида ишлаётган ишчиларга миннатдорчилик билдирамиз”, дея ёзиб қолдирган Трюдо ўз Twitter’ида.

Камронбей Кенжаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 122
Рейтинг: 3.2
t
×