Канададаги шаҳарлар деярли 1 метр қор билан қопланди (видео)
Олам
−
19 Январь 2020
9544Канаданинг шарқий провинциялари қалин қор уюмлари қуршовида қолди. 17 ва 18 январь куни Ньюфаундленд ва Лабрадор провинцияларида ёққан қорнинг қалинлиги 76,2 см.га етди. Бундан олдинги рекорд 1999 йилда қайд этилган бўлиб, 68,4 см.ни ташкил этган эди.
Сент-Жонс шаҳри мэрининг маълум қилишича, эълон қилинган фавқулодда ҳолат режими давом этади. Шаҳардаги халқаро аэропортда қор ёғишининг рекорд натижаси қайд этилган. Шамол тезлиги соатига 120 дан 157 км.га етган. Аэропорт бошқа ташкилотлар сингари вақтинча ёпилган.
Федераль ҳукумат Ньюфаундленд ва Лабрадор провинцияларига ёрдамчи куч жўнатишга ваъда берган. AP берган хабарга кўра, провинциялар раҳбарлари қорларни кураш учун ҳарбий кучлар ёрдамини сўрашган. Ньюфаундлендда машиналар қор уюмлари остида қолиб кетган. Минглаб аҳоли электр таъминотисиз қолган.
Ҳукуматни, биринчи навбатда, шифохоналарга бориладиган йўлларнинг ҳам кучли қор сабаб беркилиб қолгани ташвишлантирмоқда.
Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, одамлар уйларига кириб чиқиш учунгина эшикларининг остини курашмоқда. Гувоҳларнинг маълум қилишича, кўриш имконияти нолга тушиб кетгани боис қор куровчи техникалар ҳам ишлай олмаяпти.
Жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган, фақат бир эркак 17 январь куни изсиз ғойиб бўлгани айтилмоқда.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь