Канадада “Россия империал ҳаракати” террористик деб топилди
Олам
−
04 Февраль 2021
4720Канадада расмийлар террористик деб топилган ташкилотлар рўйхатини кенгайтирди. Унга “The Proud Boys”, “Atomwaffen Division”, “The Base” ва Россияда ташкил этилган “Россия империал ҳаракати” тузилмаси радикал ўнг қанот ташкилотлари киритилган. Бу ҳақда Канада Ҳукуматининг расмий нашрида маълум қилинган.
Ушбу ўта ўнг ташкилотлар билан бир қаторда, Исломий террористик гуруҳларнинг бир нечта таркибий бўлинмалари – “Исломий давлат” ва “Ал-Қоида” ҳам рўйхатга киритилган.
Ҳисоботда “Россия империал ҳаракати” нега бу рўйхатга киритилгани аниқ айтилмаган.
“Россия империал ҳаракати” 2005 йилда Монархистлар марказининг Бутунроссия партияси фаоллари томонидан ташкил этилган. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Санкт-Петербургда жойлашган. РИД веб-сайтида у рус православ миллий-ватанпарварлик ва монархия ташкилоти деб номланади ва унинг асосий вазифалари анъанавий рус қадриятларини ҳимоя қилиш, русларнинг сиёсий, маънавий ва маданий экспанциясини қўллаб-қувватлаш, русофобия, ноқонуний иммиграция, черков бидъатлари ва низоларга қарши кураш, шунингдек, рус насроний миллатчилигини фаол равишда тарғиб қилиш ҳисобланади.
2020 йил апрель ойида “Россия империал ҳаракати” Қўшма Штатлардаги террористик ташкилот деб топилди.
“АҚШ биринчи марта оқ супремаcистларни террорчи деб белгиламоқда, бу ҳозирги маъмурият ушбу таҳдидга қанчалик жиддий муносабатда эканлигини тасдиқлайди. Биз ушбу таҳдидга қарши туриш учун аввалгиларимизнинг ҳеч бири қилмаган ишларни қилаяпмиз”, деганди ўша пайтда Давлат департаментининг терроризмга қарши кураш координатори Натан Сайлс.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь