Канада ва Нидерландия Халқаро судга Россияга қарши ариза топширди
Олам
−
08 Декабрь 2022
3169Канада ва Нидерландия ҳукуматлари Гаагадаги Халқаро судга 1948 йилги Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги Конвенцияни талқин қилиш, қўллаш ва амалга ошириш бўйича Украина томонидан Россия Федерациясига қарши қўзғатилган даъво бўйича ўз позицияларини ҳисобга олиш илтимоси билан қўшма ариза бердилар.
“Канада ва Нидерландия Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенциянинг тегишли қоидаларига ўз талқинини [судга] тақдим этиш учун ушбу ишга аралашиш ҳуқуқидан фойдаланади”, дейилади кеча, 7 декабрь куни Канада ҳукумати сайтида эълон қилинган баёнотда.
Оттава ва Амстердам ҳам Россия Федерациясини “Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга” чақирган.
Жорий йилнинг 26 февраль куни Украина 1948 йилдаги Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенцияни талқин қилиш, қўллаш ва амалга ошириш юзасидан Халқаро судга Россия Федерациясига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. Украина чақирув қоғозида Россиянинг Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олиши ва “махсус ҳарбий операция” ўтказишига сабаблардан бири бўлган Донбассда геноцид содир этилгани ҳақидаги иддаоларни рад этди. Шу муносабат билан Украина томони суддан Россиянинг Украинага қарши ҳаракатлари учун қонуний асосга йўқлигини тан олишни ва можаронинг кучайишига йўл қўймаслик учун суд жараёни давомида вақтинчалик чоралар кўришни талаб қилди.
LiveБарчаси