Канада Ўзбекистонда виза марказини очмоқчи

Жамият

image

Канада Ўзбекистонда виза марказини очишни режалаштирмоқда. Якуний қарор дунёда эпидемиологик вазият яхшилангач, қабул қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси (қароргоҳи Вашингтонда) Жавлон Ваҳобовнинг Оттавада ушбу мамлакат ТИВнинг Шарқий Европа ва Евроосиё бўйича бюроси бош директори Хайди Куц, ТИВнинг Европа, Яқин Шарқ ва Мағриб масалалари бўйича ўринбосари ёрдамчиси Сандра Маккарделл, Афғонистон ва Покистон департаменти ижрочи директори Кристофер Гиббинс билан учрашувда сўз борди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, музокаралар чоғида сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, жумладан, меҳнат миграцияси соҳасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш, инвестициялар жалб этиш борасидаги ҳамкорлик, афғон халқига ёрдам доирасидаги шериклик, шунингдек, Ўзбекистон-Канада ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган. 

Хабарга кўра, Бош директор Хайди Куц билан учрашувда Канада олий ва юқори даражадаги сиёсий алоқаларни фаоллаштиришдан манфаатдор экани қайд этилган. Канада ТИВ вакили йиллик сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш, шунингдек, турли даражадаги сиёсий мулоқотлар даражасини ошириш ва ўзаро алмашинувларни кўпайтириш муҳимлигини таъкидлаган. У 2022 йилда Тошкентда сиёсий маслаҳатлашувларнинг 9-раундини ўтказиш учун Канада делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга тайёрлигини билдирган. 

Бундан ташқари, Канада вакили Ўзбекистон устувор ҳамкор давлатлар қаторига киритилгани, мамлакатда Канада виза марказини очиш режалаштирилаётгани ва дунёда эпидемиологик вазият юмшаши билан бу ҳақда қарор қабул қилиниши кутилаётганини маълум қилган. 

Афғонистон ва Покистон департаменти ижрочи директори Кристофер Гиббинс билан музокаралар чоғида Афғонистондаги вазият юзасидан атрофлича фикр алмашилган. Кристофер Гиббинс Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистондаги мураккаб гуманитар вазиятни юмшатиш борасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ва афғон халқига биргаликда инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни батафсил муҳокама қилиш учун Ўзбекистон билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини тасдиқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

виза Канада

Баҳолаганлар

452

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made