Канада Украина портларидаги ғаллани олиб чиқмоқчи
Олам
−
14 Май 2022
12798Канада ҳукумати ўз кемаларини етказиб бериш орқали Украина портларидан ғалла экспорт қилишда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда CTV телеканали Канада Ташқи ишлар вазири Мелани Жолига таяниб, хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, у Германия шимолидаги Вангельс коммунасида (Шлезвиг-Гольштейн федерал штати) “Катта еттилик” мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши якунлари бўйича журналистлар билан суҳбатда шундай баёнот берган. Хусусан, Оттава дон экспорти учун ўз кемаларини тақдим этишга тайёр.
“Биз бу доннинг дунёга етказилишига ишонч ҳосил қилишимиз керак. Акс ҳолда миллионлаб одамлар очарчиликка дуч келиши мумкин”, дейди вазир.
Аввалроқ, БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Германия бўлими директори Мартин Фрик Украина портларида мамлакатдан экспорт қилиш мумкин бўлмаган деярли 4,5 миллион тонна дон борлигини айтган эди.
Ўз навбатида, АҚШ Президенти Жо Байден 10 май куни Украинадаги вазият дунёда озиқ-овқат нархининг ошишига олиб келганини билдирди. Унга кўра, ҳозирда Украина омборларида 20 миллион тонна ғалла бор. Қўшма Штатлар уни [глобал] бозорга олиб чиқиш йўлини топишга ҳаракат қилмоқда.
“Бу жаҳон озиқ-овқат нархларининг пасайишига олиб келиши керак”, деган Байден.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь