Канада 9 нафар россиялик бойни санкциялар рўйхатига қўшди

Олам

image

Канада Россияга қарши санкциялар рўйхатигаяна тўққиз нафар шахсни киритди, улар орасида тадбиркорлар Владимир Потанин, Виктор Векселберг, Кирилл Шамалов ва Леонид Михелсон ҳам бор. Бу кеча, 5 апрель куни Канада ҳукумати сайтида эълон қилинган Украинадаги вазият туфайли Канаданинг Москвага қарши санкциялари билан боғлиқ ҳужжатда белгиланди.

Шунингдек, рўйхатга РФ Қуролли Кучлари Бош штаби Бош бошқармаси бошлиғи адмирал Игор Костюков, Дмитрий Пумпянский ва “Синара Гроуп” ОАЖ президенти Галина Пумпянская, “Русагро” қишлоқ хўжалиги холдингининг асосий эгаси Вадим Мошкович ҳамда "Марафон" гуруҳи президенти Александр Винокуров кирди.

Бундан ташқари, Канада Беларуснинг яна тўққиз нафар фуқаросини санкциялар рўйхатига киритди. Рўйхатга Беларусь Мудофаа вазири ўринбосарлари Андрей Жук, Андрей Бурдико ва Сергей Симоненко киритилган. Рўйхатда Александр Шакутин, Владимир Пефтиев, Анатолий Тернавский, Павел Топузидис, Эвгений Баскин ва Валентин Байко ҳам бор.

Санкциялар рўйхатига киритиш Канададаги мумкин бўлган активларни музлатиш ва мамлакатга киришни тақиқлашни англатади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг