Канада 36 йил деганда илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди

Спорт

image

Футбол бўйича Канада миллий терма жамоа KONKAKАF минтақасида саралаш босқичи доирасида Ямайка термасини 4-0 ҳисобида мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шу тариқа, Канада 13 учрашувда 28 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда ва саралаш босқичи якунланишига бир тур қолганида Қатар-2022 йўлланмасини қўлга киритди. Сабаби сўнгги учрашувда қандай натижа қайд этишидан қатъий назар Канада 3-ўриндан пастга тушмайди.

Германиянинг “Бавария” клубида тўп тепадиган канадалик футболчи, Альфонсо Дэвис жароҳат сабабли миллий терма жамоа сафида майдонга туша олмади. Бироқ Дэвис Канада термаси либосида интернет орқали жонли эфирга чиқди ва юртининг бош жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритгач, кўз ёшларини тийиб тура олмади. 

Шундай қилиб, Канада терма жамоаси ўз тарихида иккинчи марта футбол бўйича Жаҳон чемпионатида ўйнайдиган бўлди. 1986 йили Мексикада ўтказилган мундиалда канадаликлар биринчи бор қатнашган эди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг