Канада ҳам Фаластиннинг тан олинишини қўллаб-қувватлайди – Карни 

Олам

image

Оттава БМТда Фаластин давлатини тан олишга интилмоқчи. Бу ҳақда Канада ҳукумати раҳбари Марк Карни маълум қилди.

“Канада Исроил ва Фаластин аҳолиси учун тинчлик ва хавфсизликни кафолатлайдиган икки давлат тамойилини қўллаб-қувватлайди”, деб ёзди Бош вазир Карни Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, Оттава “барча ташкилотларда ушбу мақсадга эришиш учун фаол ишлайди”, шу жумладан БМТнинг ушбу масалага бағишланган конференциясидаги Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида.

Бош вазирнинг қўшимча қилишича, Канада Исроил ҳукуматининг Ғазо секторидаги гуманитар вазиятнинг тез ёмонлашишига йўл қўйганини қоралайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон 2025 йил сентябрида Фаластин давлатлигини тан олиш ниятида эканлигини маълум қилганди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху мамлакати бу қадамни кескин қоралаши ва Фаластин давлати ташкил этилишини ўз хавфсизлигига таҳдид сифатида кўришини айтди. АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳам Қўшма Штатлар Франциянинг Фаластин давлатини тан олиш ниятида қўллаб-қувватламаслигини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Фаластин Исроил Канада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг