Камерундаги югуриш мусобақаси вақтида портлаш юз берди
Спорт
−
25 Февраль 2023
4506Бугун, 25 февраль куни Камерун жануби-ғарбий қисмида оммавий марафон иштирокчилари югураётган йўлда бир қатор портлашлар содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 19 нафар спортчи жароҳатланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, бу йил Камерун тоғида ташкил этилган мусобақада 529 нафар спортчи иштирок этган. Югуриш маршрутнинг бир қисмида кичик портлашлар содир бўлган. Уларнинг аниқ сони номаълум.
Жароҳатланганларнинг уч нафари оғир ҳолатда эканлиги маълум бўлди. Хавфсизлик хизмати ушбу қўпорувчилик ҳаракатларини мамлакат жануби-ғарбидаги террорчилар амалга оширган деб ҳисобламоқда.
Камерун тоғида ўтказиладиган мусобақа биринчи марта 1995 йилда ташкил этилган. Масофанинг узунлиги 38 км. Мусобақалар доимий тарзда миллий телевидение орқали намойиш этилади.
LiveБарчаси