Камерунда қор ёғди (видео)

Олам

image

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Африка марказидаги экватор чизиғига яқин жойлашган Камерун давлатида қор ёғди. Бу ҳақда РИA Новости хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакатнинг ғарбий минтақасида жойлашган Бана ва Боку шаҳарларида дўл аралаш қор ёғган. Унинг қалинлиги тахминан 0,05 ммни ташкил қилган.

Оқибатда, бир нечта уйларнинг томлари синиб, транспорт ҳаракати тўхтаган, қатор плантацияларга зарар етган. 

Шаҳар мэри Жан-Батист Сангханинг айтишича, бу ҳодиса иқлим ўзгариши билан боғлиқ.

Қайд этиш керакки, июль ойининг охирида Aфриканинг жанубий қисмига ҳақиқий қиш келганди. Ўша вақтда турли шаҳарларда ҳаво ҳарорати бўйича жами 19 та рекорд ўрнатилган. Йоханнесбургда ҳарорат -7 даражага тушган. Мамлакатнинг баъзи ҳудудларида қор ёғган. Метеорологларга кўра, уни Aнтарктида циклонлари олиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг