Камбоджадаги казинода ёнғин содир бўлди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Камбоджанинг Пойпет шаҳридаги “Grand Diamond City” меҳмонхонаси ва казиносида содир бўлган ёнғинда камида ўн киши ҳалок бўлди, 30 киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Phnom Penh Post” нашри хабар берди.

Меҳмонхона биносида ёнғин 28 декабрь куни тунда содир бўлган. Воқеа жойига 11 та ўт ўчириш бригадаси жалб қилинган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда ваҳимага тушган одамларнинг меҳмонхона деразаларидан сакраб тушганини кўриш мумкин.

Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган.

Таиланднинг “PBC” нашри маълумотларига кўра, меҳмонхона ходимлари сони 400 га яқин кишини ташкил қилган. Ёнғин вақтида меҳмонхона ичида 50 га яқин Таиланд фуқароси бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг