Кам таъминланган оилаларнинг ёш болаларига ижтимоий ёрдам кўрсатилади

Жамият

image

Кам таъминланган оилаларнинг 3 ёшгача бўлган болалари учун озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармонлар етказиб берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳасида сўз боради. Фармон лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган. 
 
Унда келтирилишича, келгусида ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига жавоб берадиган барча оилалар ҳамда шахсларни ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш мўлжалланган.

Шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режалаштирилган. 

Режада қуйидагилар кўзда тутиланган:

•  ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш бўйича давлат органини белгилаш;

•  ижтимоий суғурта тизимини яратиш, жумладан ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш;

•  кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва хизматларни ижтимоий шартнома асосида тақдим этиш;

•  “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида ёрдамга муҳтож аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича алоҳида маълумотлар базасини яратиш, жумладан “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестр” билан бирлаштириш;

Шунингдек, кам таъминланган оилаларнинг 3 ёшгача бўлган болалари учун озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармонлар бериш дастури қабул қилинади. 

Эшитиш қобилияти заиф болаларнинг одатий ҳаётга мослашувини осонлаштириш мақсадида ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган эшитиш қобилияти заиф болаларни замонавий эшитиш мосламалари билан таъминлаш тизими жорий этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг