Калифорниядаги жазирама 1200 йилдан бери кузатилмаган ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин 

Олам 5154
image
-

АҚШнинг Калифорния штатида ва мамлакатнинг ғарбий қисмларида аномал иссиқ ҳарорат кузатилмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри маълумот берди

Маълумотга кўра, Калифорниянинг айрим қисмлари ва бошқа ғарбий штатларда ҳафта давомида цельсий бўйича 48 даражагача бўлган аномал иссиқ ҳарорат кузатилмоқда. 

Натижада, аҳолининг кондиционерлардан кенг фойдаланиши сабабли электр таъминотида етишмовчиликни келтириб чиқармоқда. Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом электр узатиш тармоқларидаги юкни камайтириш учун фавқулодда ҳолат эълон қилди. Жамоатчиликдан электр энергиясини тежаш учун кир ва идиш-товоқ ювиш машиналарини ишлатмасликни сўрамоқда.

Олимлар жазирама натижасида юзага келган сув тақчиллиги штатда 1200 йилдан бери кузатилмаган қурғоқчиликданда ёмон бўлишини таъкидламоқда. Калифорнияда охирги мартда 2017 йилда қурғоқчилик содир бўлган.

Маълумот учун, 2020 йилнинг август ойида Калифорния штатидаги Ўлим водийси миллий боғида кузатувлар бошланганидан бери сайёрамиздаги энг юқори ҳарорат – целсий бўйича +54,4 даража қайд этилган. 

Аввалроқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти яқинлашиб келаётган қурғоқчилик муаммоси янги пандемияни келтириб чиқариши тўғрисида барчани огоҳлантиргани тўғрисида хабар берган эдик.

Исломжон Омонжонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 173
Рейтинг: 2.9
t
×