Калифорниядаги ёнғинлар сабаб 100 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинади

Олам 1222
image

Американинг Калифорния штати жанубида ўрмон ёнғинлари сабабли 100 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинмоқда. Бу ҳақда СNN хабар берди. 

Оринж округида ёнаётган ёнғинлар аллақачон 4 минг гектардан зиёд майдонни қамраб олган. 

Ёнғин билан 700 га яқин ўт ўчирувчи курашмоқда. Улардан иккитаси кеча, 26 октябрь куни кучли жароҳат олган. Аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида энергетика компаниялари қарийб 320 минг фойдаланувчининг электр энергиясини узиб қўйган.

Маълумот учун, Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари жорий йил бошидан бери 1,62 миллион гектардан зиёд майдонни йўқ қилган. Шу йилга қадар Калифорнияда бир мавсумда ҳеч қачон 809,3 минг гектардан ортиқ майдон ёнмаган эди. 2018 йилда Калифорнияда 675,8 минг гектар майдон ёниб кетган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 3.2
t
×