Кадастр агентлигининг ходимлари пора билан ушланди
3-саҳифа
−
18 Апрель 2022
13247Кадастр агентлиги Нуробод тумани филиалининг икки нафар ходими пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Кадастр агентлигининг Нуробод тумани филиали кадастр муҳандислари А.Б. ва Х.Ф. фуқаро У.га қарашли томорқа ер майдонининг 6 сотихида бино ва иншоот мавжудлиги ҳақида бошқа бир фуқаро Х.нинг номига кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бермоқчи бўлган. Эвазига 2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси