Кадастр агентлигига директор тайинланди

Жамият

image

Бугун, 29 март куни Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига янги раҳбар тайинланди. 

Шу пайтга қадар “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси сифатида фаолият юритган Фаррух Пўлатов мазкур агентликка директор бўлди. 

Маълумот учун, Фаррух Пўлатов “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компаниясини 2018 йил июль ойидан буён бошқариб келаётган эди. Бундан ташқари, у Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Фарғона бошқармаси бошлиғи, Фарғона ва Наманган вилоятлари прокуратура органларида турли лавозимларда ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, агентликнинг аввалги директори Фазлиддин Умаров жорий йилнинг 17 февраль куни Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимига тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

279

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made