Қуйи Чирчиқда Cobalt “Жигули”ни сочиб юборди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида Cobalt билан тўқнашган “Жигули” қисмларга бўлиниб кетди.

Вилоят ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ 18 январь куни соат 17:00 ларда Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р20 Чиноз—Дўстобод—Оққўрғон автомобиль йўлининг 13-километрида содир бўлган. 1994 йилда туғилган М.И. бошқарувидаги “ВАЗ 2101” русумли транспорт воситаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи 1999 йилда туғилган А.Ш. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.

Ушбу ҳодиса оқибатида “ВАЗ 2101” ҳайдовчиси М.И. тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг