Қуёшни ўрганиш бўйича Ҳиндистон станцияси Лагранж нуқтасига етиб борди
Бу қизиқ
−
08 Январь
7812Ҳиндистоннинг Қуёш томон учирилган “Aditya-L1” станцияси Лагранж нуқтасига етиб борди. Бу ҳақда Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти раҳбари Сридхара Соманат маълум қилди.
“Aditya-L1” у ерга 6 январь куни соат 16.00 да (Тошкент вақти билан 15:30) етиб борди ва биз уни ўша ерда ушлаб туриш учун барча ишларни амалга оширамиз”, дейди у.
Қуёш энергиясини ўрганиш бўйича ушбу миссия ўтган йилнинг 2 сентябрида бошланганди.
Лагранж нуқтаси Ер ва Қуёш ўртасидаги тортишиш кучлари мувозанати содир бўладиган жойдир. Ой, Марс ва Венера каби сайёраларнинг таъсири туфайли фазодаги кучларнинг нейтраллигига эришиб бўлмаса-да, L1 нуқтаси кузатувлар учун барқарор позицияни таъминлайди.
Космик кемада фотосфера, хромосфера ва Қуёшнинг энг чекка қатламларини электромагнит ва магнит майдон детекторлари ёрдамида кузатиш учун еттита асбоб мавжуд. Станция белгиланган орбитага етиб боргач, миссиянинг асосий аппарати - радиация чизиғи коронаграфи таҳлил қилиш учун ердаги станциясига кунига 1440 та тасвир жўнатади.
“Aditya-L1” миссияси қуёш тожининг қизиши, тож массасини чиқариб юбориш, чақнашдан олдинги фаоллик ва хусусиятлари, космик об-ҳаво динамикаси, қуёш шамолининг тарқалиши, зарралар ҳақида маълумот бериши кутилмоқда.
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳинд олимларини ушбу муҳим воқеа билан табриклади.
"Ҳиндистоннинг биринчи қуёш обсерваторияси ўз манзилига етиб келди. Бу олимларимизнинг энг қийин ва мураккаб космик миссияларни бажараётганидан далолатдир. Биз инсоният учун илм-фаннинг янги қирраларини ўрганишда давом этамиз”, деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь