Қувасой шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ҳокими лавозимига Зафаржон Тўрақулов тайинланди. Бу ҳақда бугун, 17 декабрь куни бўли ўтган Халқ депутатлари Қувасой шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди. 

Сессияда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам иштирок этди ва ташкилий масала кўрилди. Йишилишда Равшан Раҳимжонов туман ҳокими лавозимидан озод этилди.

Зафаржон Тўрақулов 1974 йилда Бувайда туманида туғилган. Ҳозирга қадар АТБ “Универсалбанк” бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, 2020 йил 4 апрелдан буён Қувасой шаҳар ҳокими лавозимида Равшан Раҳимжонов ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made