Қўшни пойтахтни сув босди
Олам
−
27 Июнь 2020
19149Кучли ёмғирдан кейин Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳри яна сув остида қолди. Ёмғир оқибатларини бартараф этиш учун 140 та махсус техника жалб қилинди. Бу ҳақда бугун, 27 июнь куни шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
26 июндан 27 санага ўтар кечаси Нур-Султонда кучли ёмғир ёғди, бир қатор кўчалар сув остида қолди. Бу бир ой ичида учинчи кучли ёмғир кузтилишидир. Шаҳар ҳокимияти сув босган кўчалардан сувни ҳайдаш чораларини ишга солган.
"140 та махсус техника жалб қилинди, 20 минг кубометрдан ортиқ ёмғир суви ҳайдалди", дейилади ҳокимлик матбуот хизмати берган маълумотда.
Маъмуриятнинг таъкидлашича, бу сафар пойтахтдаги Иманова кўчаси жуда қаттиқ сув остида қолган. Чунки бу ерда кенг кўламли қуриш ишлари олиб борилмоқда. Режага кўра, қурилиш 2021 йилда тўлиқ якунланади.