Қўшни давлатдан ўқишни “перевод” қилиш учун 6 минг доллар олган шахс ушланди

Жамият

image

Тошкентнинг Яшнобод туманида Т.И. исмли шахс бошқа бир фуқаронинг ишончига кириб, унга “хориждаги” ўқишини кўчиртириб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари ундирди. Бу ҳақда  Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда. 

Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматинингнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.И. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетини 1- курсини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб бергани аниқланган.

Аниқланишича, 1- курсини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжатларни  расмийлаштирилганидан сўнг, Т.И. юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ўқишини Тошкент тиббиёт Академиясига кўчиртириб бериш эвазига 6 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг