Қўшма Штатлар Россия МСКга қарши санкциялар киритди
Олам
−
09 Декабрь 2022
6103Қўшма Штатлар Россия Марказий сайлов комиссияси (МСК) ва унинг 15 аъзоси, жумладан, раис Элла Памфилова, раис ўринбосари Николай Булаев ва котиб Наталья Бударинага нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигининг 9 декабрь куни тарқатилган ёзма баёнотида айтилади.
Молия вазирлиги маълумотларига кўра, Буюк Британия, Канада, Швейцария ва Европа Иттифоқи аллақачон Памфилова ва МСК аъзоси Николай Левичевга, Буюк Британия, Швейцария ва ЕИ эса Булаевга қарши санкциялар жорий қилган.
Вашингтонга кўра, Украинада филтрлаш пунктларини режалаштириш ва ташкил этиш билан бевосита алоқадор бўлган Россия Президенти маъмурияти расмийлари Олег Нестеров ва Евгений Ким ҳам қора рўйхатга киритилган. Молия вазирлиги, шунингдек, "Ягона Россия" партияси бўлими котиби ўринбосари, "Донецк Республикаси" жамоат ҳаракати марказий ижроия қўмитаси раҳбари Алексей Муратов, россиялик Марина Середага Донецк филтрлаш пунктларини бошқариш"га жалб қилинганлиги учун чекловлар киритди. Вазирликнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар 2017 йил июнь ойида Муратовни Украина билан боғлиқ яна бир санкциялар рўйхатига қўшган.
9 декабрь куни Ким, Нестеров, Муратов ва Середага нисбатан “АҚШ, унинг иттифоқчилари ёки ҳамкорларининг тинчлиги, хавфсизлиги, сиёсий барқарорлиги ёки ҳудудий яхлитлигига путур етказувчи фаолиятда иштирок этганлик, уни Россия Федерацияси ҳукумати номидан ёки манфаатларини кўзлаб ёки номидан амалга оширганлик учун чекловлар жорий этилди.
Давлат департаменти шунингдек, Россия Федерацияси фуқаролари Очур-Суге Теримович Монгуш ва Людмила Николаевна Зайцевага ҳам санкциялар киритди, улар, айрим маълумотларга кўра, Украинада тинч аҳолига нисбатан инсон ҳуқуқларини бузишда иштирок этган.
LiveБарчаси