Қурол муомаласини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Назорат ИИВга ўтяпти

Жамият

image

Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш функциялари Миллий гвардиядан Ички ишлар органларига ўтказилади. Бу ҳақда бугун, 28 апрель куни сенаторлар томонидан маъқулланган “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунда белгиланган. 

Қонун билан амалдаги 2 та кодекс ва 6 та қонунга ўзгартишлар киритиш назарда тутилмоқда. Жумладан:

•  Ўқотар бўлмаган қурол билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликлар назарда тутилмоқда;

•  Ўзбекистон фуқароларининг фуқаровий ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ёш цензи 25 ёш этиб белгиланмоқда (амалдаги қонунчиликда йигирма бир ёш);

•  фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этилишини тақиқлаш назарда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигида сўнгги бор қуроллар тўғрисида ўзгариш 2020 йилда киритилган. Ўшанда фуқаролар томонидан жамоат жойларида, шаҳар, шаҳар атрофига қатновчи, шаҳарлараро ва халқаро транспортда касбий ёки спорт фаолияти ёхуд маиший мақсадларда совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни очиқ ҳолда (ғилофсиз) олиб юриш учун жазо чоралари белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг Қурол тўғрисидаги қонуни 2019 йилнинг 27 июлида имзоланган. Унда илк бора фуқаровий, хизмат ва жанговар қурол тушунчалари киритилиб, қонун жиҳатидан уларнинг асосий фарқлари белгилаб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг