“Қўрқманг, ҳаммаси назорат остида”. Блинкен Алиевга қўнғироқ қилди

Олам

image

Кеча, 3 апрель куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга қўнғироқ қилди. Бу ҳақда Алиевнинг ахборот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, суҳбат чоғида Блинкен 5 апрель куни Брюсселда бўлиб ўтадиган АҚШ, Европа Иттифоқи ва Арманистон ўртасидаги уч томонлама учрашув Озарбайжон томонида хавотир уйғотиши ўринсизлигини таъкидлаган. Давлат котиби учрашувдан мақсад – Арманистонни иқтисодий ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш эканини айтган. 

АҚШ Давлат департаменти маълумотига кўра, телефон орқали суҳбат чоғида Давлат котиби АҚШ ва Озарбайжоннинг икки томонлама муносабатлари муҳимлигини таъкидлаб, энергия ресурслари ва иқлим муаммоларига қарши кураш бўйича ҳамкорлик ташаббусларига тўхталган.

Маълумот учун, олдинроқ Озарбайжон томони уч томонлама учрашувга тайёргарлик жараёнида Арманистонга ҳарбий ёрдам кўрсатиш ва қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиш, чегарадош ҳудудларда ҳарбий инфратузилма яратиш каби масалалар кўтарилганидан хавотир билдирганди. 

Шундан келиб чиқиб, Илҳом Алиев Озарбайжонга қарши бундай қадамлар, жумладан, Франциянинг Арманистонни қуроллантириш сиёсати минтақада провокацияларга сабаб бўлишидан огоҳлантирган. Суҳбат чоғида у Ташқи ишлар вазирларининг Берлиндаги тинчлик келишуви матни юзасидан музокаралар жараёнини тезлаштириш кераклигини айтган.

Алиев, шунингдек, Ғарбда Озарбайжон Арманистонга ҳужум қилмоқчи, деган айбловлар мутлақо асоссизлигини қўшимча қилган. Энтони Блинкен эса Брюсселда ўтказилиши режалаштирилган учрашув Озарбайжонга қарши қаратилган эмаслигини алоҳида урғулаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтоннинг Баку билан боғлиқ сўнгги баёнотлари ва қадамлари икки давлат ўртасидаги муносабатларга жиддий путур етказганди.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Озарбайжон Илҳом Алиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг