Қуриётган пойтахт: Тошкент сўнгги 30 йил ичида қандай ўзгарди?

Жамият

image

Тошкент шаҳрида ўсимлик олами, тахминан, 9 минг гектарга камайиб, “яланғоч” ер майдонлари сўнгги 30 йил ичида ниҳоятда кўпайди. Бу ҳақда ўзбекистонлик бир қатор ёш олимларнинг “ResearchGate” тармоғида эълон қилган мақоласида сўз боради

Қайд этилишича, сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида ўсимликларнинг камайиши ва қуруқ ер майдонларининг кўпайиш тенденцияси кузатилмоқда. Метрополитен ҳудуди эса 9 минг гектарга ошган. 

“Яшил ер майдонлари катта шаҳарларда ресурс сифатида жуда муҳимдир. Ҳозирги кунда аҳоли сонининг ўсиши ва инсон фаолиятининг ортиши шаҳарларнинг кенгайишига олиб келмоқда. Ўз навбатида, Тошкент катта қурилишлар майдонига айланди”, дейилади тадқиқотда.  

Тақдим қилинган диаграммада ҳам Тошкент шаҳрининг яшиллик индекси йиллар давомида фақат пастга қараб кетганини кўриш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

332

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг