Қурилиш вазирига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
12 Апрель 2022
13501Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан Шукруллобек Акмалжон ўғли Жаҳонгиров Қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар, Шукруллобек Жаҳонгиров лойиҳа ва қурилиш компанияларида (“Mimar group” - Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли деб кўриладиган) фаолият юритган.
Шунингдек, бугунгача Қурилиш вазирининг ўринбосари бўлган Шуҳратхўжа Хошимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, 2019 йил 31 августдан бери Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири лавозимида Ботир Зокиров фаолият юритиб келмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода авто эҳтиёт қисмлари дўкони ёнди.
17 Февраль