Хусусий компания ходими Қурилиш вазирига биринчи ўринбосар бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Давронжон Кобилжонович Одилов Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Давронжон Кобилжонович Одилов Юнусобод туманидаги “Gold Step Invest” масъулияти чекланган жамияти директорининг қурилиш бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан мукофотланган давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳи орасида у ҳам бор эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг