Қурилиш соҳасида АКТни ривожлантириш маркази тузилмаси тасдиқланди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази тузилмаси тасдиқланди.

Қурилиш вазирига, зарурат бўлганда, марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Марказ директори ва ўринбосари қурилиш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Маълумот учун, Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази Президентнинг 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4464-сон қарорига асосан ташкил этилган.


Tags

Rate Count

37

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends