Қурғоқчиликдан қийналган Қрим яриморолини сув босди (фоторепортаж)

Олам

image

Бугун, 17 июнга ўтар кечаси Қрим яриморолининг шарқига кучли ёмғир ёғди ва тошқинга сабаб бўлди. Бугуннинг ўзида Керч шаҳри ва унга яқин ҳудудларга деярли бир ойлик ёғин миқдори тушган.

Кучли ёмғирдан кейин яриморолда минтақавий фавқулодда режим жорий этилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг минтақавий штаб-квартираси ноқулай об-ҳаво шароити туфайли аҳолини бўрон бўлишидан огоҳлантирган.

Қрим гидрометеорология маркази раҳбари Татьяна Любецкаянинг сўзларига кўра Керчда 82 мм, Белогорскда 88 мм ва Симферополда 28 мм ёғин бўлган.

“Фобос” об-ҳаво марказининг етакчи ходими Евгений Тишковец, Новороссийск, Керч, Феодосия ва Анапада 17 июнь куни катта миқдордаги тошқинлар юз бериши ҳақида огоҳлантирганди. Унинг сўзларига кўра, ушбу ғайритабиий ёмғир шиддати кечга бориб пасаяди. 18-19 июнь кунлари кичик маҳаллий ёмғирлар ёғади, аммо улар ҳеч қандай хавф туғдирмайди. 

Қримдаги мутахассислар сув босган жойлардан 125 кишини, шу жумладан 28 болани эвакуация қилган. Сўнгги 24 соат ичида Қримга ёғган кучли ёмғир ва шамоллар яриморолнинг соҳил ҳудудларига таъсир кўрсатмади. Бироқ ёғин оқибатида 40 минг одам электр таъминотидан узилиб қолган, 20 мингга яқин одам сувсиз қолди.

Маълумот ўрнида, Россия 2014 йилда Қрим оролини аннексия қилди. Бунгача Қрим Украинага тегишли бўлган. Бундан норози бўлган расмий Киев оролга борадиган Днепр дарёсини тўсиб қўйди, оқибатда Шимолий Қрим канали қуриб қолди.

Орол Россияга ўтгач, у ерга кўплаб россияликлар кўчиб бора бошлади. Бу эса орол аҳолиси сонини деярли икки баробар ошишига олиб келди. Инсон капитали, албатта, яхши. Бироқ аҳоли сони кўпайиши билан сувга бўлган талаб ҳам ортди. Дарёдан келадиган сув эса тўсилган. Мавжуд захиралар ҳам қуриб борарди. Шундай вазиятда расмий Москва сунъий тарзда ёмғир ёғдириш йўлларини қўллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг