Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистондаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда шу йил 28 июнь куни эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Республиканинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади:

1. Андижон вилояти – 05:10;
2. Наманган вилояти – 05:10;
3. Фарғона вилояти – 05:10;
4. Тошкент шаҳри – 05:15;
5. Тошкент вилояти – 05:20;
6. Сирдарё вилояти – 05:25;
7. Жиззах вилояти – 05:30;
8. Самарқанд вилояти – 05:35;
9. Навоий вилояти – 05:40;
10. Қашқадарё вилояти – 05:40;
11. Бухоро вилояти – 05:40;
12. Сурхондарё вилояти – 05:40;
13. Хоразм вилояти – 05:50;
14. Қорақалпоғистон Республикаси – 05:50.

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Қурбон ҳайити байрами жорий йилнинг 28 июнь санасига тўғри келиши эълон қилинган эди.

Шунингдек,  ҳайит муносабати билан Ўзбекистон фуқаролари кетма-кет беш кун дам олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қурбон ҳайити намоз вақтлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made