Қўнғирот туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
17 Октябрь 2020
9631Бугун, 17 октябрь куни халқ депутатлари Қўнғирот тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессия ишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов иштирок этиб, туман ҳокими лавозимига шу кунгача Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Каллибек Жолдасбаевич Халмуратовнинг номзодини таклиф қилди.
Таклиф қилинган номзодни туман Кенгашининг бир қатор депутатлари қўллаб-қувватлаб сўзга чиқди.
Маълумот учун, Каллибек Халмуратов ўтган йиллар давомида Қораўзак тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Кегейли тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари,Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш стратегиялари масалалари бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири,Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси бошлиғи каби масъулятли лавозимларда фаолият юритган.
LiveБарчаси