Қулупнай мавсуми: унинг фойда ва зарарлари ҳақида биласизми?
Фойдали
−
20 Май 2021
15220Айнан баҳор фасли охирида қулупнай мавсуми бошланади. Ушбу мазали мевани йил давомида кутгандан кейин унинг фойда ва зарарларини ҳам билиб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Қулупнай нафақат кўпчиликнинг севиб истеъмол қиладиган меваси, балки доривор ва косметик восита ҳам ҳисобланади.
Қулупнайнинг фойдалари
Қулупнай таркибида жуда кўп фойдали моддалар ва минераллар мавжуд. Шунингдек, унинг таркибида темир, магний, калий, кальций, натрий, фосфор, кремний, рух ва мис бор.
Бундан ташқари, қулупнай таркибида витаминларнинг бутун мажмуаси мавжуд: A, B, C ва бошқалар. Мевадаги антиоксидантлар туфайли инсоннинг териси мустаҳкам ва эластик бўлади ва қулупнай таркибидаги фолий кислотаси репродуктив тизимнинг нормал ишлаши учун хизмат қилади.
Қулупнай истеъмол қилиш кўришни яхшилайди, подагра касаллигига ёрдам беради, хотирани кучайтиради ва организмдаги метаболик жараёнларни тезлаштиради.
Ундаги салицил кислотаси яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Айниқса, аёлларнинг целлюлитга қарши курашида қулупнай ёрдам беради. Мева, шунингдек, муаммоли жойларда қон айланишини яхшилайди.
Қулупнайнинг зарарлари
Қулупнай ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммоларга дуч келадиган одамларга зарар етказади. Гипертония, яъни қон босимининг ошиши касаллиги мавжуд инсонларга ҳам ушбу мевани ейиш тавсия этилмайди.
Қулупнай, шунингдек, жуда кучли аллерген ҳисобланади, шунинг учун уни менюга аста-секинлик билан киритиш тавсия этилади.
Қулупнайдан юз учун ниқоб сифатида фойдаланилаётганда эса, дастлаб уни терининг маълум бир қисмида синаб кўриш лозим бўлади.
LiveБарчаси