Қўлнинг музлаши, оёқнинг исимаслиги. Кузда одамлар нега совуқ қотади?

Саломатлик

image

Куз фаслида кўпчилик совуқ қотиб юриш сабаб ноқулайликни ҳис қилади. Баъзи одамлар эса бошқаларга нисбатан кўпроқ совуқ қотади. Аслида бу ҳолат ўз-ўзидан содир бўлмайди. Қуйида кузда ноодатий совуқ қотишнинг 6 сабабини маълум қиламиз.

Қон босимининг пастлиги

Қон босими паст одамларда қон томирларнинг тонуси пасаяди ва қон секин айланади. Тана совуқни ҳис қилган вақтида кўрпага ўраниб олмасдан организмни жисмоний жиҳатдан чиниқтириш муҳим ҳисобланади. Бунинг учун сайр қилиш, машқларни бажариш тавсия этилади. Шунингдек, чой ҳам иссиқликни сақлашга ёрдам беради.

Овқатга қиздирувчи зираворлар – занжабил, долчин, қалампир ва саримсоқ солинг.

Уйқусизлик ва парҳез

Агар инсон етарлича ухламаса ва калория миқдори камайса, терморегуляция ёмонлашгани ҳисобига одатдагидан кўпроқ совуқ қотади. Парҳез организм учун энергияни тежаб, моддалар алмашинувининг секинлашишига олиб келади. Шунинг учун вақтида овқатланган яхши. 

Чекиш

Чекиш давомида қон томирларнинг торайиб, қўл-оёқларнинг музлаши кузатилади. Дискомфортдан қочиш учун қўлларни тез-тез машқ қилдириб туриш лозим. Совуқ ҳавода ҳаддан ортиқ тор поябзал киймаслик керак. Кўпроқ долчин ёки кардамон қўшилган ичимлик ичиш тавсия этилади.

Шунингдек, куз мавсумида бир неча қават кийинган яхши. Ёпишиб турадиган кийим устидан кенг турадиган свитер кийиш айни муддао.

Темир моддасининг етишмаслиги

Гемоглобин миқдорининг кам экани ҳисобига организмда кислород етишмаслиги кузатилади. Бунинг ҳисобига заифлик ва бош оғриғи кузатилади. Бунда гемоглобин етишмаслигининг сабабини топиш муҳим. Бу жиддий касалликка хос жиддий аломат бўлиши мумкин.

Гормонал номутаносиблик

Қалқонсимон без фаолиятининг пасайиши ҳисобига моддалар алмашинуви ўзгариб, иссиқлик алмашинуви секинлашади. Бундай одамларда оёқларнинг совиши кузатилади, шу сабаб ҳам қалин пайпоқлар билан кийиш мумкин бўлган поябзал танлаш керак. Қўлқопларни эса чарм эмас, жундан тикилганини харид қилиш тавсия қилинади.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладор аёллар кўпинча совуқдан азият чекади. Бу каби муаммоларга сабаб, гормонал ўзгаришдир. Кийимларни бир неча қават қилиб кийиш, битта қалин свитер кийгандан яхшироқ. Кийимнинг ҳаракатланишга халал бермаслигига ва тор бўлмаслигига эътибор бериш лозим.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

512

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг