Қўлларидаги лезвия билан кесган – қўли қон Муродбой бўйича изоҳ берилди (видео)
3-саҳифа
−
26 Май 2021
25095Ижтимоий тармоқларда суд залида “Муродбой номи билан танилган Мирзамурод Юнусалиев ва бошқаларнинг қўллари қонга ботгани акс этган видеолавҳалар тарқалганди.
Ички ишлар вазирлиги Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судида судланувчиларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, кеча, 25 май куни 1-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳбуслар – М. Юнусалиев, Ғ. Муроджонов, А. Қудратов, Э. Шарипов, С.Юлчиевлар сўровномага асосан бошқа жиноят иши бўйича Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судига юборилган.
Суд жараёнида М. Юнусалиев, Ғ. Муроджонов ва А. Қудратовлар суд томонидан қўйилган айбловларга ўз норозиликларини билдириб, қўлларидаги лезвия билан чап қўл билак қисмини кесиб ташлаб, турли ноўрин талаблар қўйган ҳамда ИИО ходимларининг қонуний талабларни бажармаган.
Маҳбуслар соат 20:00 ларда 1-сон Тергов ҳибсхонасига олиб бориб топширилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь