Қўлдан қўлга ўтган UMS яна сотувга қўйилади

Жамият

image

2023 йилнинг 1 апрелига қадар “Universal Mobile Systems” МЧЖ ва 2022 йил якунига қадар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “Асакабанк” АТБ хусусийлаштирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.

Қарорга мувофиқ, жорий йилнинг 1 майига қадар “Universal Mobile Systems” МЧЖни баҳолаш ва сотиш жараёнига халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция банки ёки бошқа ихтисослашган компанияни (кейинги ўринларда – профессионал ташкилот) жалб этган ҳолда, 2023 йилнинг 1 апрелига қадар уни хусусийлаштириш чораларини кўрилади. 

Икки ҳафта муддатда “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги 25 та дон корхоналари 2022 йил 1 июлга қадар, қолганларини эса жорий йилнинг якунига қадар босқичма-босқич савдога чиқарилади.

Бундан ташқари, қарорда 2022 йилнинг 1 октябрига қадар “Қишлоқ қурилиш банк” АТБнинг акцияларини оммавий жойлаштириш (IPO), 2022 йил якунига қадар Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкини жалб қилган ҳолда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “Асакабанк” АТБнинг давлат улушлари савдога чиқариш белгиланган.

Шунингдек, 2023 йилнинг 1 июлига қадар АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ, АТ “Алоқабанк”, “Агро банк” АТБ, “Ўзмиллийбанк” АЖ акцияларини фонд биржаси орқали оммавий жойлаштирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

543

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг