Қўл кўп терлашини бартараф этиш усуллари

Саломатлик

image

Олимларнинг сўзларига кўра, қўл терлашини даволаш ташқи таъсиру воситалар орқали амалга оширилиши қийин. Бунинг учун аввало инсон руҳиятини даволаш талаб этилади. Агарда инсон қўрқув ва ҳаяжонини ўз вақтида жиловлай олса, кафтлар терлашидан халос бўла олади.

Халқ табобатида ҳам қўлнинг терлашига қарши турли чоралар мавжуд. Масалан, кунига икки маҳал қўлларни сирка эритмаси билан ювиш ёки лимон шарбати суртиш фойда беради. Шунингдек, эман дарахти пўстлоғи, марварак (шалфей), календула, қончўп (чистотел) ва бошқа доривор гиёҳлар дамламасидан фойдаланиш мумкин. Олма сиркаси, аччиқтош, салитсил кислотаси ёки камфорали спирт ҳам қўл терлашидан ёрдам беради.

Шифокорлар эса кафтлар терлашига қарши турли дори воситаларини тавсия этадилар… Масалан, формалин ёки танин эритмаси, алюмин гексахлорид ёки глутаралдегид цингари препаратларни ёзиб беришлари мумкин. Бироқ унутмаслик керакки, бундай воситалар қўл терлашини вақтинчага тўхтатиши, қисман камайтиради. Акс таъсир кўрсатганда кафтларда турли аллергик асоратларни келтириб чиқаради ҳам.

Сўнгги вақтларда шифохоналарда мазкур муаммога қарши жарроҳлик амалиётлари ҳам ўтказилмоқда. Масалан, симпатектомия ёки тер безларига борувчи симпатик асаб толаларини кесиш амалиёти мавжуд. 95 фоиз ҳолатда бу ижобий самара беради. Бироқ айрим беморларда бу тананинг бошқа аъзолари терлашини ошириб юбориши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шунингдек, айрим мамлакатларда ботокс дори воситаси ёрдамида кафт терлашига қарши курашилмоқда. Организмга игна орқали юборилувчи мазкур препарат кафт терисидаги тер безларига бораётган асаб импулслари тартибини бузиб юборади. Натижада тер ажралиб чиқиши тўхтайди. Битта ботокс инъъексияси олти ойгача таъсир кўрсатиши мумкин. Шундан сўнг кафт терлаши яна давом этади.

Қўлларни тез-тез ювинг ва сочиқ билан яхшилаб артинг. Қўл учун мўлжалланган спиртли антисептик воситаларни доимо ўзингиз билан олиб юринг, ёнингизда рўмолча ва қуруқ салфеткалар бўлсин.

Терлашга олиб келадиган буюмларни қўлингизда кўтариб юрманг, кафт терисига ҳаво ўтказмайдиган қўлқоп ва бошқалардан заруратсиз фойдаланманг.

Муҳим учрашувлардан олдин асабларингизни тинчлантириб олинг. Бунинг учун қўл терлашига асосан асабийлашиш сабаб бўлиши ҳақида ўйланг, кўзларингизни юмиб, уч-тўрт маротаба чуқур нафас олинг.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

576

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг