Қўқонлик блогернинг ўлими бўйича текширув бошланди
Local
−
16 September 2021 11057 1 minute
Аввалроқ, Қўқондаги муаммо ва камчиликларни танқид қилган блогер Иқболжон Комилжонов 8 кун шифохонада даволанганиидан сўнг, вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. У овқатдан заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилгани айтилганди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот котиби Иқболжон Комилжоновнинг вафот юзасидан муносабат билдириб, текширув бошланганини маълум қилди.
“Иқболжон Комилжоновнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда”, дейилади БП хабарида.
Қайд этилишича, марҳумнинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August