Қўқонда талаба қизлар ётоқхонасига камера ўрнатилгани фош бўлди
Жамият
−
04 Апрель 2023
42967Қўқон педагогика институти талабалар (қизлар) ётоқхонаси хоналаридан бирига кузатув камераси ўрнатилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Қўқон педагогика институти талаба қизларидан бири бугун, 4 апрель куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги расмий телеграм каналининг мулоқот ботига қизлар яшайдиган талабалар турар жойи хоналаридан бирига кузатиш камераси яширинча ўрнатилгани ҳақида маълумот бердган.
Вазирлик Ахборот хизмати шикоят қилган қиз билан суҳбатлашгач, вазирликнинг Фарғона ҳудудий бошқармаси масъуллари томонидан Қўқон педагогика институтига бориб, вазиятни ўрганилган.
Ўрганиш натижасида қизларнинг хонасига видеокамера ўрнатилгани аниқланган.
“Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ушбу воқеа юзасидан хизмат текшируви ўтказилишини ва айбдор шахслар аниқлангач, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилишини маълум қилади”, дейилади вазирлик баёнотида.